Uzbek kino olami Вторник
17.10.2017
14:42
Приветствую Вас Гость | RSS Kino-uz.com | Регистрация | Вход
Меню сайта

РЕКОМЕНДУЕМ



Загрузка...

Ahmadboy Rahmatboy | Ахмадбой Рахматбой - Узбек кино 2017

Ahmadboy Rahmatboy Uzbek kino 2017 komediya

«Дилшох медиа» кинокомпанияси буюртмаси билан режиссёрлар Журъат Сотиболдиев хамда Саидпўлат Хакимовлар томонидан суратга олинган «Ахмадбой ва Рахматбой» супер кинокомедия.
Бош ролларни Мухаммад Исо Абдулхайиров, Гайрат Боймирзаев, Давлатбек Йўлдошев, Зухра Солиева хамда Зилола Ахмадбековалар ижро килишган.

Фильмнинг суратга олиш ишлари кишнинг энг совук кунларида бошланган бўлиб, унинг премьера куни эса ёз фаслининг энг иссик кунларига тўгри келди. Фильм премьераси 13 июль куни Алишер Навоий номли киносаройда бўлиб ўтди.

Бу фильм мошенник фирибгарлар хакида, яъни одамларни алдов йўллари билан ишлатиб мехнат хакини бермай юрган инсонлар образи гавдаланган. "Ахмадбой ва Рахматбой" узбек кино комедия фильми оркали, киноижодкорлар инсонлардаги камчилик ва нуксонларни, жамиятдаги шундай фирибгар одамлар бор эканлигини ва улардан халос бўлишимиз зарурлигини кўрсатиб беришга харакат килишади. «Ахмадбой ва Рахматбой» комедияси молиявий пирамида куриб, кўлга тушган чинозлик Ахмадбой хакидами? Буни эса фильмни томоша килганингиздан сўнг билиб оласиз.

P.S. Яна Ахмадбойга кайтамиз. Ўтган йили ЎзМТРКнинг бир неча телеканалларида Ахмаджон Турсунбоев (Ахмадбой) хакида "Ахмад васваси" номли кўрсатув эфирга узатилганди. Унда Ахмад Турсунбоев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан Жиноят кодексининг бир нечта моддаларига асосан жиноят иши кўзгатилган ва суриштирув-тергов ишлари олиб борилаётгани айтилганди. Орадан бир йил вакт ўтди, лекин халигача Ахмадбойнинг “такдири” хакида расман хеч кандай маълумотлар берилмади.




Категория: Узбек кино 2017 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Интересное



Фильм излаш

Статистика





kino uz com - Смотреть онлайн бесплатно узбек кино фильм клип куриш. Yangi Uzbek kino film online - uzbek kino skachat besplatno.