Uzbek kino olami Четверг
21.09.2017
04:26
Приветствую Вас Гость | RSS Kino-uz.com | Регистрация | Вход
Меню сайта

РЕКОМЕНДУЕМ



Загрузка...

Isnod / Иснод - Узбек кино 2017

uz kino Isnod Uzbek kino 2017

Таникли ўзбек кинорежиссëри Рихсивой Мухаммаджоновнинг янги 2017 "Иснод" узбек кино фильми.
"Ўзбекфильм" киностудияси томонидан ишлаб чикарилган ушбу картинада айни дамда долзарб муаммога айланиб бораётган ОИТС ва одам савдосига карши курашиш гояси асосий ўринни эгаллайди. Фильмдаги алданган кизлар ролини Бахора Арслонова¸ Шахзода Матчонова¸ Феруза Мустафоевалар¸ уларни алдаб¸ фохишаликка сотган кўшмачилар ролини Раъно Шодиева ва Шохрух Хамдамовлар¸ жиноий гурухни фош килувчи тележурналист ролини эса Дилноза Кубаева ўйнаган. .

Жамила исмли тележурналист чет элдан кайтиб келиб, шахримиз касалхоналаридан бирида даволанаётган кизлардан интервью олишга шошилади. Бирок у бу максадга осонлик билан эришмайди. Аввалига алданган кизлар ТВга интервью бериб, омма олдига чикишдан бош тортишади. Кейин эса ўзларининг аянчли такдирлари ўзгаларга ўрнак бўлишини ўйлаб, барча вокеани айтиб беришга рози бўлишади. Жамиланинг саъй-харакатлари билан содда кизларнинг осонгина алданиб, чет элга сотиб юборилгани фош этилади. Бирок кахрамонимиз ўзи учун бу хакикатлар ортида яна бир мудхиш жиноятдан хабар топади...

 

 

 

"Иснод янги узбек кино фильми хозирги кунда суратга олинаётган бачкана, савиясиз картиналардан тубдан фарк килади. Унда хакикий хаёт, чинакам муаммо ва долзарб масалалар хикоя килинади. Бир сўз билан айтганда, фильм хар кандай томошабинни таъсирлантира олиши мумкин. Ўзбек Миллий академик драма театрида 2010 йилдан бери айнан шу сценарий асосида "Ойдин" спектакли хам намойиш этиб келинади. Унда бош ролларни Шодия Тўхтаева ва Миролим Киличев гавдалантирган.

 'ISNOD' FILMI REPORTAJ - SU'RATGA OLISH JARAYONI
 



Категория: Узбек кино 2017 | | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 0
avatar
Интересное



Фильм излаш

Статистика





kino uz com - Смотреть онлайн бесплатно узбек кино фильм клип куриш. Yangi Uzbek kino film online - uzbek kino skachat besplatno.