Uzbek kino olami Воскресенье
19.11.2017
04:18
Приветствую Вас Гость | RSS Kino-uz.com | Регистрация | Вход
Меню сайта

РЕКОМЕНДУЕМ



Загрузка...

Мустакил Ўзбекистон асосчиси - Ислом Каримов  хакида фильм

mustaqillik asoschisi  Islom Karimov haqida hujjatli film

2016 йил 29 январь, якшанба куни соат 19:00 да, Менинг юртим» (MY5) телеканалида «Ислом Каримов — мустакил Ўзбекистон асосчиси» хужжатли фильми намойиш этилди. Орамизда фильмни томоша килишга улгурмаганлар ва бундан афсусланаётганлар талайгина. Тахририятимизга бўлган кўплаб мурожаатларни инобатга олган холда дастурни сайтимиз оркали такдим этамиз.

Ислом Абдуганиевич Каримов хакида маълумот: Мустакил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халкининг улуг ва ардокли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримов Ватанимизни мустабид тузум карамлигидан озод килиб, халокат ёкасига келиб колган юртимизни кайта тиклади. Буюк Йўлбошчимиз гоят калтис ва тахликали бир вазиятда огир кийинчиликлар ва синовларга карамай, тарихан киска даврда Ўзбекистонни жадал ва баркарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди. Ўзининг серкирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из колдирди. У нафакат Ўзбекистон, балки жахон микёсида катта хурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилди.

Фильмда Ислом Каримовнинг хаёти, буюк маданият ва тарихга эга бўлган халкни хурликка етаклаган даврлари, мамлакат тинчлиги ва осойишталиги йўлида амалга оширган ишлари, Ўзбекистонни узок йиллик истибдоддан кейин мустакил ва ўзини тиклаб олган давлатга айлантириш йўлидаги кадамлари хакида хикоя килинади. Мустакил Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримов хакида хужжатли фильм лавхаларини томоша килатуриб томошабин калбида бугунги тинч ва осойишта кунлар учун Ислом Каримов шахсига чексиз миннатдорлик хисси, шундай буюк шахс билан бир замонда яшаганлик учун Яратганга шукроналик туйгуси жўш уради, ўз умрини жонажон Ватани ва халкига фидо килган мухтарам зотни хотирлаб беихтиёр кўзларга ёш калкийди.




Категория: Узбек кино 2017 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Интересное



Фильм излаш

Статистика





kino uz com - Смотреть онлайн бесплатно узбек кино фильм клип куриш. Yangi Uzbek kino film online - uzbek kino skachat besplatno.