Uzbek kino olami Вторник
17.10.2017
14:44
Приветствую Вас Гость | RSS Kino-uz.com | Регистрация | Вход
Меню сайта

РЕКОМЕНДУЕМ



Загрузка...

Ozodbek Nazarbekov - Konsert "Ardog'imdasiz" dasturi / Озодбек Назарбеков - Концерт дастури

Ozodbek Nazarbekov Konsert dasturi

Ўзбекистон халк артисти Озодбек Назарбеков “Истиклол” санъат саройида 7-24 апрель кунлари ўзининг “Ардогимдасиз” деб номланган концерт дастурини такдим этди. 

Сахнада катта монитор, созандалар гурухи жой олган бўлиб, раккосалар учун юкорида алохида сахна тайёрланган. Мониторда миллий миниатюра асарлари намойиш этилиб, илк тарона сокин охангларда янгради.  Биринчи кўшикдан сўнг Озодбек Назарбеков мухлислари билан саломлашгач, ташриф учун барчага миннатдорчилик билдириб, хар йили концерт такдим этса-да, хар сафар хаяжонланишини алохида таъкидлади.  Бутун концерт давомида Озодбек Назарбеков ўзининг кадрдон мухлислари билан сахнада туриб мулокот килишни, дилдаги сўзларини, хаяжонларини айтиб туришни хам унутмадилар.

Хонанда хамма кўшикларни жонли ва юракдан чикариб ижро этдилар. Хар бир тарона мухлис калбидан жой олиши учун жон куйдириб, бутун вужуд билан куйланиши катта ахамиятга эга. Озодбек Назарбеков айнан мана шундай санъаткорлардан бири десак, муболага бўлмайди.  Ушбу кун ташриф буюрган хар бир мухлис гўзал, таъсирли, ўйлантирадиган, йиглатадиган ва албатта раксга чорловчи шўх кўшиклардан, хамда созандаларнинг махоратли ижросидан, раккосаларнинг жозибали хиромларидан бахраманд бўлдилар

Ozodbek Nazarbekov konsert skachat

Хонанда хар бир концерт дастурида ўз устозларини ёдга олиб уларга миннатдорчилик билдиришлари хеч кимга сир эмас. Бу йилги концерт хам бундан мустасно бўлгани йўк. Мархум санъаткор Мухриддин Холиков репертуаридан ўрин олган ''Ёдимда кол'' номли композицияни устоз созанда Искандар Муродов ижросидаги саксафон оханглари остида куйлар экан, кўшик сўнггида устози Мухриддин Холиковга, Искандар Муродов ва Шамсиддин Холмуродовларга алохида миннатдорчилик билдириб, барча олкишлар улар шарафига эканлигини хам айтиб ўтдилар.

Озодбек Назарбеков концерт дастури

Хонанда сахнани тарк этган вакт эса, мухлислар зерикиб колмасликлари учун кулгу устаси Аваз Охун хазиллари билан уларни кулдиришни ўз зиммасига олди. Албатта сахнада янграган барча хазиллар Озодбек Назарбеков шарафига айтилди.

Концерт 2015 2016 2017

Концертда куйланган иккита янги кўшик “Истиклол”га келган мухлисларни йиглатиб юборди. Бири бугунги кунда ёш оилалар ўртасида вужудга келаётган ажралиш мавзусидаги “Каро кўзга” деб номланган кўшик бўлиб, унда хонанда икки томонга кетган ота-она килган карордан ўртада сарсон бўлган болаларга канчалик кийин эканини тингловчиларга етказади. Бугунги кунда долзарб бўлган бу мавзу кўпчиликни кўзини ёшлантирмокда. Иккинчи кўшикда кўтарилган мавзу хам долзарб бўлиб, хонанда уни “чет элда ишлаш учун кетган фарзандлар номидан”, дея барча оналарга багишлаб куйлаганини таъкидламокда. Мазкур “Алло, она” кўшигига онахонларнинг кўзида ёш калкимокда.

 

Смотреть онлайн



Категория: Узбек концерт | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Интересное



Фильм излаш

Статистика





kino uz com - Смотреть онлайн бесплатно узбек кино фильм клип куриш. Yangi Uzbek kino film online - uzbek kino skachat besplatno.