Uzbek kino olami Четверг
08.12.2016
17:10
Приветствую Вас Гость | RSS Главная | Регистрация | Вход
Меню сайта

РЕКОМЕНДУЕМ




Шахзода концерт дастури 2015 йил

Shahzoda konsert 2016 yil

2016 йил 1-май куни Шахзоданинг 7-кунлик концерт дастурига старт берилди. Хонанданинг мухлислари шу куни “концертнинг илк кунидан биринчилардан бўлиб, бахра оламан”- дея ташриф буюришди. Залда бирорта хам бўш жойни кўрмайсиз.
Катта экранда Шахзода кўринди ва ўта таъсирли монологи билан барчани рухлантирди. Катта экран ўгрила бошлади ва хамма кутган Шахзода раккос йигитлар билан кўринди. “Кўллар тепага” кўшигини ўзидаёк мухлислар жонланишди. Хонандани ўзгача кайфиятда кутиб олишди. Шахзода ўз мухлислари билан саломлашар экан, мазкур концерт кўплаб совгаларга, янги кўшикларга бой эканини таъкидлаб ўтди. Дастур “Хайр энди кеч” кўшиги билан давомланди. Кейинги кушик юртимизнинг барча мард ўглонларига багишланди. У “Сирдошим” кўшигини куйлади. Шундан сўнг Шахзода Шохруххон билан бирга якиндагина оммага такдим этилган ва айни дамда барчанинг севимли кўшигига айланган “Ало” дуэтини куйлашди. “Хабиби” таронаси янграганда, барча биргаликда куйлади ва раксга туша бошлади. Тарона сўнгида хонанда сахна ортига йўл олди. Сахнада эса бир нечта ёш ижодкорлар кўринди ва улар хонанданинг кўшикларидан парчалар ижро этишди.

Хонанда «Тўкилиб» кўшиги билан концертнинг иккинчи кисмини очиб берди. Томошабинлар кайфияти аъло. Улар кутган ва севган кўшиклари кетма-кет такдим этилаётганидан мамнун. Шу пайт Шахзода янги кўшигини ижросини бошлади. Катта экран яна айланиб, у ерда ёшларнинг севимли гурухи Уммон гурухи кўринди. Бу кутилмаган дуэт тарона эканини барча тушуниб етди ва олкишлар билан кутиб олишди. Хакикатдан хам кутилмаган дуэт. Бирок бу хали хаммаси эмас эди. Уммон гурухи экран ортига кириб кетишдию, улар ўрнига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Халиков кўринди. Барча бирдек севган, ёш-у карини калбидан жой олган, йиллар ўтса-да ўз мавкеини саклаб келаётган хонанда билан жуда хам чиройли дуэт ижро этилди. Бу хакикатдан хам кутилмаган совга, мухлислар учун муносиб тухфа бўлди. Дуэтлар кетма-кетлиги “Айблама” кўшиги билан давомланди. Хонанда сахнани тарк этди ва раккос ва раккосалар шаркона раксларини мухлисларга такдим этишди.

Катта экран яна айланди. Унда бутунлай ўзгача киёфада, да Шахзода маликалардек ўтирарди. “Факат сен” таронасини худди шу кўринишда янгича йўналишда ижро килди. Катта экранда навбатдаги монолог кўрсатилди ва “Хаста” номли кўшигини куйлади. Шундан сўнг “Айриламиз” ва “Бахтли кўрсам” кўшикларини ўзгача йўналишда куйлаб берди. “Шунчаки” таронасини ижро этганда хамма биргаликда куйлади. “Пари” номли композиция билан концертнинг 3-кисмига якун ясалди. Сахнада соялар ракси ижро килинди.

4-кисм Беном гурухи билан биргаликда бошланди. Улар Dj столи билан биргаликда чикиб келишди. Улар хар доим севимли бўлган “Кечалар” кўшиги куйлади. Бутун зал биргаликда олкишлашди. Кутилмаган чикишлар хаммани хайратлантириб кўйди. Лекин олдинда яна нималар кутаётган экан деган савол хеч кимни четлаб ўтмади. Дастур совгалари хаммани концертга бўлган иштиёкини янада оширди. Сўнг “Дежавю” кўшигини куйлаб берди. Навбат “Кет” таронасига хам етиб келди. Бу жараён концертнинг кулминацион нуктасига айланди. Хамма-хамма узок олкишлади. Хайкириклар тинмади. Айникса катта экран ўгирилиб унда Шохрух кўринганда деярли хамма ўрнидан туриб олкишлади. Кўшик сўнгида Шахзода “согинганмидингиз?” -деган саволига барча “ха” - дея жавоб берди. Ва бор овозда хайкириб, олкишлаб хонандани кузатишди. Мана бу тухфа мухлислар учун совгалар ичида энг аълоси бўлди. Мана шундай аъло кайфиятда хонанда сахнадан пастга тушиб, мухлислар орасида “Чикко” таронасини ижро килди.

Бу пайт сахнага яна бир кичик декорация олиб чикилди. Шахзода бориб, сўрига ўтирди ва сахна четидан Божалар гурухининг жамоаси бирма-бир шахдам кадамлар билан чикиб кела бошлади. Жахонгир Позилжонов эса сурида ухлаб ётган эди ва уни дўстлари уйготиб юборди. Шу тарика янги дуэт ижроси бошланди. Жуда хам ажойиб, оилавий мухит тасвирланган сахна кўриниши барчани юзига янада табассум багишлади. Яна бир монолог катта тасвирланди. Фахр ва ифтихорга бой сўзлар билан ифодаланган монолог “Ўзбегим” кўшиги билан давомланди. Кўшик сўнгида хамма ижодкорлар сахнага ташриф буюришди.

Смотреть онлайн - Шахзода концерт 2016

Томошабинлар яна бир совга бўлса керак деб ўйлашди. Тарона тугаши билан узок олкишлашди. Хонанда “Бўлди концерт тугади” деса хам хеч ким ишонмай ўтираверди. Ростан хам концерт тугаган эди. “Хонанда хазиллашяпти”- деган ўй мухлисларни ўрнидан туришига халал берди. Бир муддат мухлислар бир-бирига, бир хонандага тикилиб гуллар билан сахна томон келишди. Концерт хонанда ваъда берганидек, кутилмаган совгаларга бой бўлди. Кўплаб хонандалар билан ижро этилган дуэтлар, расклар, мухлисларга бўлган муносабат, такрорланмас имидж, сахна декорацияси хаммаси томошабинларни хайратлантирди. Улар вакт бир зумда ўтиб кетганини сезмай колишди. Хонанданинг дийдорига тўйишмади. Яна согинадиган бўлишди. Мана шундай хурмат ва эхтиром хонанданинг ижоди, концерти кай даражада мухлисларга ёкканидан дарак беради.




Категория: Узбек концерт | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Интересное



Фильм излаш

Статистика





kino uz com - Смотреть онлайн бесплатно узбек кино фильм клип куриш. Uzbek kino film online kurish - uz kino skachat besplatno.